Қўқонда халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бошланди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг сентябрь ойида Қўқон шаҳрида учинчи маротаба халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Айни кунларда кўҳна кентда ушбу нуфузли анжуманга тайёргарлик ишлари бошланди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан бу борада тарихий-маданий обидаларни ободонлаштириш, туризм маршрутларида кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Шаҳарнинг Ўрда майдони, марказий кўчалар ва хиёбонларида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳам олиб борилади.

— Халқаро ҳунармандлар фестивали миллий қадриятларга хос анъаналаримизни қайтариб берди, — дейди қўқонлик машҳур ҳунарманд, ёғоч ўймакорлиги устаси Мирзоюнус Умаров. — Боиси сўнгги йилларда мазкур соҳага қизиққан ёшлар сафи кенгайиб, янги авлод вакиллари ота-боболардан мерос ҳунарларимизни ўзгача меҳр билан ўрганмоқда.
Ўз навбатида, фестиваль давомида бутун дунёдан сайёҳлар, ҳунармандлар келаётгани туфайли миллий ҳунармандчилигимиз кенг тарғиб этиляпти, ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқалари кенгайди ва маҳсулотларимизни жаҳон бозорига экспорт қилиш имкониятлари яхшиланди.
Дарҳақиқат, Қўқон шаҳрида 2019 йили илк маротаба ўтказилган фестиваль оламшумул воқеа бўлди. Унда дунёнинг қарийб 80 давлатидан меҳмонлар келди. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Фестиваль доирасида Қўқон шаҳрига «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилди. 2023 йилда ўтказилган фестивалда эса иштирокчи мамлакатлар ва сайёҳлар сони янада ортди. Шунга ҳамоҳанг равишда Риштон шаҳрида халқаро кулолчилик форуми ҳам ташкил этилди.
— Шу кунларда шогирдларимиз билан фестивалга тайёргарлик ишларини бошлаб юбордик, — дейди таниқли уста. — Бу гал янгича ёндашувлар асосида энг сара маҳсулотларимизни ясаб, намойиш этишни мақсад қилганмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг