Қўқонда IT-Park ташкил этилди
Қўқон шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган рақамли хизматлар кўламини ошириш ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш доимий эътиборда.
Шу мақсадда IT-Park Фарғона вилояти бўлимининг Қўқон филиали ташкил этилди. Бу ерда ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақамли хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
— Жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатувчи марказда ўқиган йигит-қизлар юртимиздаги хорижий компаниялар офисларига, шу билан бирга, дунёнинг бренд корхоналарига ишга жойлаштирилади, — дейди IT-Park Қўқон филиали лойиҳа менежери Алишер Алланазаров. — Айни пайтда марказда 150 нафар баркамол авлод вакиллари меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитилмоқда. Хусусан, компьютерда дастурлаш, дизайн, ижтимоий тармоқлар маркетинги, робототехника, математика йўналиши шулар жумласидандир.
Марказ тасарруфида битирувчи ёшларнинг амалий кўникма ва тажрибасини ошириш учун истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Бу келажагимиз ворисларига шу ернинг ўзида ишлаб, даромад топиш имконини бераётир.
Ўз навбатида, марказда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, мутахассислар халқаро даражада билим олишига эришиши бўйича энг муҳим устувор вазифалар белгилаб олинган.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг