Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин ўчирилди
Видеодан кадр
12 июн, соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекс ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлган.
Ёнғинга соат 19:25 да биринчи бўлинмалар етиб борган вақтда юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган савдо комплекcлари очиқ аланга билан ёнаётганлиги аниқланган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг