"Қўқон олимпиадаси"нинг навбатдаги ғолиблари аниқланди 

18:03 10 Апрель 2023 Жамият
845 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида "Билим инсонни улуғлайди" шиори остида ўқувчи-ёшларнинг илм олишга интилишларини рағбатлантириш, математика фанидан билимли ва иқтидорли ёшларни кашф қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Қўқон олимпиадаси” ўтказилди.

“Қўқон олимпиадаси” бу гал ҳам шаҳардаги умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда нодавлат таълим муассасаларининг 7-8, 9-10-11-синф ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг биринчи босқичида 1000 нафарга яқин ўқувчилар қатнашиб, якуний босқичга йўлланма олган ўқувчилар уч хил даражадаги 25 та тест саволига жавоб беришди. 

Финал босқичида Қўқон шаҳри мактабларининг 45 нафар 7-8-синф ўқувчилари, 46 нафар 9-10-11-синфлар ўқувчилари иштирок этдилар. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар, Қўқон университетида грантда ўқиш имконини берувчи ваучерлар билан тақдирландилар. 

-"Қўқон олимпиадаси"ни ўтказиш асносида ҳар йили ёш ва иқтидорли математиклар кашф этилади,-дейди Қўқон университети ахборот хизмати раҳбари Мухтасар Исақова. - Олимпиада ёш математикларнинг селекциясини амалга ошириш, олий ўқув юртида таҳсил олишларига кўмаклашиш ҳамда уларнинг иқтидорини жамият ривожи йўлида сафарбар этишга хизмат қилади.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер