Қўқон ҳақида китоб яратилмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бағишлаб Қўқон ҳақида китоб яратилмоқда.
Тайёрланадиган китоб-альбом шаҳарнинг пайдо бўлиши ва бугунги тарихи, шаҳарнинг машҳур шахслари, шаҳар иқтисодиёти, таълими, соғлиқни сақлаш, истироҳат –боғлари, музей ва бозорлар, Қўқоннинг адабий муҳити ҳамда Қўқон футболининг ривожланиши муфассал баён этилади.
Буюк ипак йўлининг кўҳна Қўқон тараққиётига қўшган ҳиссаси алоҳида боб орқали баён қилинади. Китоб альбом тарзида жорий йил август ойигача ўзбек, рус ва инглиз тилларида 5 минг нусхада чоп этилиши режалаштирилган.
Айни кунларда Қўқон Давлат педагогика институтининг Тарих фанлари профессор- ўқитувчилари бу борада илмий иш олиб боришмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, сентябр ойида бўлиб ўтадиган халқаро фестивалга қадар Қўқон шаҳридаги барча тарихий обидалар ва уларга олиб борадиган маршрутлар Google хариталарига киритилади. Бу эса халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ва ундан кейин ҳам сайёҳларнинг Google геолокация дастури ёрдамида манзилига осонлик билан етиб боришига хизмат қилади. Интернетдаги энг нуфузли маълумот манбаи - жаҳон энциклопедияси Wikipediaʼда ҳам Қўқон шаҳри ҳунармандчилиги, тарихий обидаларига доир муҳим ва қизиқарли маълумотлар ҳам жойлаштирилади.
Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг