Қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар фуқароларнинг маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини янада кенгайтиради
Жорий йилнинг 14 декабрь куни куни Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди, унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган қатор масалалар муҳокама қилинди.
Сенаторлар, Қўмита экспертлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ўтган мажлисда дастлаб “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имконияти кенгайтирилди.
Узлуксиз олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришларни қонун нормаларида янада мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига мослаштириш давр талаби бўлмоқда.
Шу муносабат билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу божни ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартибини назарда тутувчи, шунингдек давлат божининг кўрсатилган ставкаси миқдори пасайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда фуқароларнинг маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Қўмита мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ҳам қизғин муҳокама қилинди. Қонунда бюджет сиёсатини “Ўзбекистон – 2030” Стратегияси ва 2020–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида белгиланган йўналиш ва мақсадларга мувофиқ амалга ошириш ва узоқ муддатда фискал барқарорликни таъминлаш бўйича киритилган фискал қоидаларга қатъий амал қилиш кўзда тутилган.
Хусусан, гендер тенгликка эришишни бюджет жараёнларига интеграциялаш орқали гендер тенгликка йўналтирилган бюджетлаштириш ҳамда гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда дастурий бюджетлаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича музокаралар ўтказилди ва бажарилиши лозим бўлган қадамлар белгиланди.
2024 йил учун Давлат бюджетида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш учун хусусий секторда ва бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақа пулларини тўлаш, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, олий таълим муассасасида магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш билан боғлиқ харажатлар белгиланган.
Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Юрак хуружи ва инсултдан сақланиш учун истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар қайси? Янги тадқиқот ҳаммасини фош қилди
- «ChatGPT»дан молиявий маслаҳат олишдан олдин «етти ўлчаб, бир кесинг»
- Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
- 2024 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди
- 2024 йилнинг энг қиммат авторақами маълум бўлди
- “Миллий спорт мукофот-2024” тақдирлаш маросимидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг