Қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби белгиланмоқда
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида таъкидланганидек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги тарихий саммити муштарак тарих ва муқаддас ислом дини, бой маданият ва ўхшаш қадриятларга эга аъзо давлатлар ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ташкилотни ислоҳ қилиш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Шу билан бирга, Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон — Италия ўртасида қабул қилинган қарор ва имзоланган ҳужжатлар нотинч дунё муҳитида иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш ва тараққиёт йўлини изчил давом эттиришда долзарб аҳамиятга эгалиги қайд этилди.
Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган мутлақ ваколатлари ҳамда парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонунчилик таклифларини илгари суриш ва қонунларни қабул қилишнинг янги тартибини амалдаги қонунчиликда белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Депутатлар мазкур қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, бунда аҳоли кенг қатлами фаол иштирок этганини эътироф этган ҳолда, унинг қабул қилиниши Конституциямизда мустаҳкамланган устувор принципларнинг Янги Ўзбекистон ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқарилиши ва янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда давлат органларининг фаолияти йўлга қўйилишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг