Қонунбузар фермер хўжаликлари аниқланди. Уларга қандай жазо берилади?
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд, Навоий ва Андижон вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги «О.А.» фермер хўжалиги раҳбари О.Х. «Янги ариқ» каналидан сув олиш учун ўрнатилган сув насосининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 345,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Й.О.» фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида хўжаликка қарашли ер майдонида электр сув насосларини тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 156,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. тижорат мақсадида «Яккатол» МФЙ ҳудудидаги 2 гектар ер майдонида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 130 миллион сўмлик энергия ресурсларидан қонундан чиққани маълум бўлган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг