Қонун тенг сайлов ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни муҳокама қилинди.
Мазкур Қонун ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш, “оилавий” овоз бериш ҳолатларининг олдини олиш ва сайлов кампанияларида молиявий операцияларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилганлиги қайд этилди.
Қонун орқали Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига сайлов жараёни билан боғлиқ бўлган айрим тузатишлар киритилмоқда.
Хусусан, сайлов (овоз бериш) бюллетенларини бериш тартибини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Қонун сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари юзасидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутади. Унга кўра, сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари тўғрисидаги оралиқ ёки якуний ҳисоботни cиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сенаторлар томонидан ушбу Қонун ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлашга, сайлов кампанияси вақтида фойдаланилган Давлат бюджети маблағлари тўғрисида тезкор ва ишончли ахборот тақдим этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга, сиёсий партияларнинг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш бўйича молиявий ҳисобдорлик масъулиятини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг