«Қонун кейинги 2 йил ичида тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган муаммолар ечимига қаратилган» — Т. Мадумаров
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама марказида бўлди. Қайд этилганидек, Қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур қонун кейинги 2 йил ичида тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган.
Хўш, ҳужжат билан нималар ўзгармоқда?
Божхона ҳужжатларининг расмийлаштириш муддати 3 кундан бир кунгача қисқармоқда.
Товар ва транспорт воситаларини божхона режимига жойлаштириш бекор қилиняпти.
Қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган товарларни божхонадан чиқариш ваколатли шахслар томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилади. Аввал божхона ўзи истаган нархни қўйиб, тадбиркорлар манфаати инобатга олинмас эди.
Эндиликда нафақат аэропортлар балки, мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қўқон марказларида божсиз савдо қилувчи “Duty Free” дўконлари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг