Қонун ипотека кредити бозорида харажатларни камайтириш ва вақтни тежаш имконини беради
Фото: Ҳақберди Асқаров /«Халқ сўзи»
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун билан “Ипотека тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали гаров шартномаси ва гаров хати бўйича ҳуқуқларни расмийлаштириш, уларни рўйхатга олиш ва учинчи шахсларга бериш жараёнларини такомиллаштирилмоқда.

Таъкидланганидек, бугунги кунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан гаров хатини расмийлаштириш пайтида томонларнинг иштирок этиши, шунингдек ариза берувчиларнинг рўйхатдан ўтказувчи органга (кадастр) тўғридан-тўғри мурожаат қилиши талаб қилинади. Бу эса бериладиган гаров хатлари сони кўпайган ҳолларда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Шу боис гаров хатини онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштириш белгиланиб, электрон гаров хатининг концепцияси жорий этилмоқда. Бу, ўз навбатида, харажатларни камайтириш ва вақтни тежаш имконини беради.

Бундан ташқари, Қонунда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан ўз капитали миқдоридан ортиқ қийматда облигациялар чиқариш орқали капитал бозоридан янада кўпроқ маблағларни жалб этиш механизмини жорий қилиш ҳам назарда тутилмоқда.
Сенаторлар томонидан Қонун ипотека бўйича гаров хатлари айланишини янада ривожлантиришга, аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун янги имкониятлар яратишга, ипотека кредитини беришнинг замонавий бозор тизимини шакллантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.




Фото: Ҳақберди Асқаров /«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг