Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 18 апрель куни Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган ушбу конференцияда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг раиси этиб сайланди.
Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — талабалар, ўқитувчилар ва олийгоҳ ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, юксак маҳоратли спортчилар захирасини шакллантириш ва спорт инфратузилмасини такомиллаштиришдан иборат. Ўтган давр мобайнида мамлакатдаги олий таълим муассасаларида 26 та олимпия спорт тури бўйича 591 та спорт клуби ҳамда 721 та спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.
Конференция давомида барча таълим йўналишларидаги 1-босқич талабалари учун 4 кредитли «Жисмоний тарбия» фани жорий этилиши, спорт клублари ва тўгараклар фаолиятини бошқариш учун ягона рақамли платформа ҳамда мобил илова яратилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, ягона электрон платформа орқали мусобақалар тақвими, баҳолаш тизими жорий этилади ва бу «Hemis» дастурига интеграция қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг