Қўнғирот вокзали янги қиёфада фойдаланишга топширилди
Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида янгидан бунёд этилган темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди. Қўнғиротликлар учун янгидан бунёд этилган темир йўл вокзали янги йил арафасида байрам туҳфаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, янги бинонинг очилиш маросими билан йиғилганларни табриклади. Қўнғирот темир йўл вокзалининг янги биносида 17,5 миллиард сўмлик реконструкция ишлари олиб борилди. Барча қулай шароитлар яратилди.
— Қўнғирот темир йўл вокзали ўтган асрнинг ўрталарида яъни, 1955 йилда қурилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга эди, — дейди “Ўзбекистон темир йўллари“АЖ бош муҳандиси Ш.Қодиров. — Умумий майдони 460 метр квадратни ташкил этадиган ушбу вокзалда йўловчиларга сифатли сервис хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд эмасди. Эски вокзал ўрнига қурилган мазкур замонавий мажмуанинг умумий фойдаланишдаги майдони 820 метр квадратни ташкил этиб, 22 та хонани ўз ичига олади.
Вокзал биносининг биринчи қаватида темирйўлчилар ҳамда ички ишлар ходимлари хизмат хоналари, кутиш зали, депутатлар хонаси, она ва бола хонаси, санитария назорати, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва оғир беморлар вақтинчалик дам олиш хоналари, буфет, савдо шохобчаси, аёллар, эркаклар ва ногиронларга мўлжалланган махсус ҳожатхоналар жойлашган. Вокзалнинг иккинчи қаватида барча қулайликларга эга замонавий анжом-ускуналар билан жиҳозланган меҳмонхона ва овқатланиш хонаси мавжуд. Меҳмонхона жами 7 та хонадан иборат бўлиб, 17 нафар кишига хизмат кўрсатади. Янги вокзалда бир вақтнинг ўзида жами 150 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Бу олдингига қараганда уч баробар кўп.
Тадбирда Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси К.Сабиров, Қўнғирот тумани меҳнат фаоллари ҳамда фахрийлар сўзга чиқиб, Президентимиз бошчилигида халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган мана шундай савобли ишлар бардавом бўлишини мамнуният билан эътироф қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг