Қўмондон кубоги доирасида хотира мини-футбол турнири ўтказилди
Ватанпарварлик ойлиги доирасида навбатдаги спорт тадбири — Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи Қўмондон кубоги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмнинг «Жануб қалқонлари» маҳалласида бўлиб ўтди. Мусобақа марҳум ҳарбий хизматчи Чори Шамиев хотирасига бағишланган мини-футбол турнири сифатида ташкил этилди.
Беллашувларда гарнизонда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар жамоалари ҳамда Какайди қўрғон маҳалласи жамоаси иштирок этди. Ўйинлар қизғин, муросасиз ва айни пайтда дўстона руҳда кечди. Майдонда ҳар бир жамоа ғалаба учун бор куч-ғайратини сафарбар этиб, жисмоний тайёргарлик, жамоавий ҳамжиҳатлик ва спорт маҳоратини намоён қилди.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шунингдек, Ватан ҳимояси йўлида фидокорона хизмат қилган марҳум ҳарбий хизматчининг ёрқин хотирасини эъзозлашдан иборат бўлди.
Турнир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди. Бундай спорт мусобақалари ҳарбийлар ва аҳоли ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаб, юртга садоқат ва фидойилик руҳини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг