Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Е. А.П. ва А.Қ.лар Хўжайли тумани, “Саришунгул” ОФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан 10 054 дона қалбаки акциз марка, 3 157 дона капсула, 949 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 335 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қонликўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда, фуқаролар А.К. ва Ф.Д. ўз уйларида қалбаки акциз маркали жами 364 дона қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг