"Қизил китоб"га киритилган лочинлар 280 миллионга пулланди

11:33 14 Октябр 2021 Жамият
1258 0

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган лочинларни пуллашга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “КАМАЗ” юк машинаси “Сирдарё” чегара божхона постида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Салондаги спорт сумкасига 8 бош лочинлар яширилганлиги фош бўлди. Аниқланишича, қушларга шафқатсизларча муносабатда бўлинган, жонзотлар сумкага уларнинг ҳаёти учун хавфли тарзда зичлаб жойлаштирилган.

Тезкор тадбир Сирдарё туманида ҳам давом эттирилиб, ушбу қушларни сотиб олаётган шахс ҳам қўлга олинди. Мазкур ҳолатда ушлаб қолинган 8 бош лочинлар Ўзбекистоннинг 2019 йилда чоп этилган Қизил китобига киритилган ва табиатан камёб ҳисобланади ҳамда уларни овлаш тақиқланган. Лочинларнинг 6 таси Қизил китобга “Итолғи” номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобланади.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қонунбузарлар ушбу қушларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган. Ҳозирда лочинлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақловга топширилди ва мутахассисларнинг доимий назорати остида парваришланмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттириляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?