Қисқа муддатли ўқув курслари нима учун керак?
— Икки йилдан буён сантехник вазифасида мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқдаман, — дейди Марҳамат туманида истиқомат қилувчи Баҳромжон Холмирзаев. — Бу соҳада ўқимаган бўлсам ҳам устозлардан дарс олганман. Бироқ шундай ҳолатлар юзага келдики, бажарган ишимни такрор бажаришимга тўғри келди. Боиси, мен амалга ошираётган ишимнинг сабаби ва натижасини билмасдим. Устозлар нимани кўрсатган бўлса шуни тушуниб-тушунмай бажариб келганман. Қисқа муддатли ўқув курсида таҳсил олиш давомида ҳар бир амалнинг аввал сабабини ўрганиш, кейин уни бажариш кераклигини тушундим. Тенгдошларимга бирор касб-ҳунарни ўрганмоқчи бўлишса албатта, назарий билимга ҳам эга бўлиш кераклигини маслаҳат бераман.

Тумандаги қисқа муддатли 2-касб-ҳунар мактабида Баҳромжон тенги 98 нафар йигит-қизлар электропайвандчи, электромонтёр, сантехник, ошпазлик ва тикувчилик сир-синоатларини ўрганмоқдалар. Уларнинг 30 фоизи 30 ёшдан ортганлигини инобатга олсак, таълим олишнинг эрта-кечи йўқлигига амин бўламиз.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг