Қишлоқда тайёрланган маҳсулот шаҳар дўконларида сотилмоқда
Сулаймон Турдиев — Вобкент туманидаги “Паноб” маҳалласининг қатъиятли инсонларидан. Бундай дейишимизнинг боиси бор. У ёшлигиданоқ қишлоққа кичик саноатни олиб кириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни ният қилганди.
— Ўтган йиллар давомида турдош корхоналарда ишлаб, оёқ кийимлари тайёрлаш йўналиши борасида муайян тажриба тўпладим, — дейди у. — Бозордаги талабни ўргандим. Қишлоқда ҳам рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжудлигига ишонч ҳосил қилдим. Кейин эса амалий ишга киришдим.

Сулаймон Турдиев раҳбарлигида Янги ҳаёт қишлоғида иш бошлаган “Тaraqqiyot shoys” корхонаси хориждан келтирилган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бизнес лойиҳани тўлиқ амалга ошириш учун жами 2 миллиард 340 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Бу сармоянинг салмоқли қисмини молиявий муассаса томонидан ажратилган кредит ташкил этди. Корхонада 10 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Улар саъй-ҳаракати билан йилига 12 минг дона пойабзал тайёрлаш кўзда тутилган. “Тaraqqiyot shoys” тамғаси туширилган маҳсулотларни айни дамда юртимиз шаҳарлари савдо дўконлари пештахталарида кўриш мумкин.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг