Қишлоқ мактабида янги ўқув биноси қад ростлади
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Ғиждувон туманидаги «Сарвари» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 13-умумтаълим мактабида ўқувчи ўринлари сони 240 тага кўпайди. Бу ерда қишлоқ мактаби учун қўшимча ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.
Бундан чамаси 50 йилча муқаддам барпо этилган мактаб биноси 480 ўқувчига мўлжалланган эди. Ўшандан буён анча сувлар оқиб кетди. Табиийки, аҳоли ҳам кўпайди. Мактаб ўқувчилари сони икки бараварга ошди. Бу эса таълимни икки навбатда ташкил этишга олиб келди. Янги бинога шу муаммога ечим деб қараш ҳам мумкин. Дарвоқе, қўшимча ўқув биноси инвестиция дастури доирасида 2 миллиард 83 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига қурилди. Унда ўқувчиларнинг сифатли билим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда бўлгани каби Бухорода ҳам ёш авлод таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиляпти. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан олинган ушбу далил ҳам бу фикрни тасдиқлайди: инвестиция дастури асосида жорий йилда 38 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва 10 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада ўқитувчиларнинг самарали меҳнат қилиши, ўғил-қизларнинг замонавий илм-фан сирларини эгаллаши учун қулайликлар юзага келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг