Қишлоқ хўжалигидан саноатгача...
Андижон вилоятида ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш ва маҳаллий хомашёлардан самарали фойдаланишга хизмат қилувчи яна бир ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. “TAVEGDAS” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган замонавий завод қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, “Green Apple” бренди остида мева қуритиш, жем ва сок концентратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
— Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Андижон вилоятида 496 минг 256 тонна мева ва резаворлар етиштирилди, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Бу ҳолат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарга бўлган эҳтиёжни янада оширмоқда. “Green Apple” корхонасининг фаолият бошлаши ана шу эҳтиёжни қондириш, маҳсулотлар қийматини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа қиймати 7 миллион АҚШ долларини ташкил этган ушбу корхона ишга туширилиши натижасида 150 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди. Янги завод фаолияти маҳаллий хомашё асосида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали вилоят иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг