Қирғизистондан 5,7 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб кирганлар ушланди
Фото: ДХХ
Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 5,7 млрд сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Фарғона туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик шахс томонидан айланма йўллар орқали «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасидан ноқонуний равишда мамлакатимизга ўтказиб берилган катта миқдордаги заргарлик буюмларини қабул қилиб олгани аниқланган.
Шундан сўнг моддий манфаат эвазига, уларни Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарога етказиб берган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинган.
Маълум бўлишича, тилладан ясалган ушбу заргарлик буюмларининг жами оғирлиги 5 килограмм 706 граммни ташкил қилиб, дастлабки умумий қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг