Қирғизистонда фарғоналик 18 ёшли йигит машинада жарликка қулаб ҳалок бўлди

11:08 22 Июль 2025 Жамият
139 0

Видеодан кадр

Қирғизистонда ўзбекистонлик 18 ёшли йигит машинада жарликка қулаб вафот этди. Ушбу ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.

Маълум бўлишича, воқеа кеча, 21 июль куни Сўх-Риштон автомобиль йўлининг Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Сўх тумани «Ленбур» маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.С. «Nexia-3» русумли автомашинани Баткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва жарликка ағдарилиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер