Қирғизистон Россиядан ўз фуқароларига алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда

16:31 19 Июнь 2025 Дунё
749 0

Иллюстратив фото

Қирғизистон Савдо-саноат палатаси раҳбари, мамлакатнинг собиқ бош вазири Темир Сариев ўз мамлакати фуқароларига Россияда алоҳида мақом берилишини талаб қилди. Бу ҳақда у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида маълум қилди.

«Биз Қирғизистон, қирғиз халқи Россия Федерациясида алоҳида мақомга эга бўлишини истаймиз. Чунки энг оғир дамларда сиз билан бирга бўлганмиз», — деган Сариев.

У қирғиз халқи Улуғ Ватан уруши йилларида Москвани ҳимоя қилганини алоҳида таъкидлади. Махсус операция бошланганда ҳам улар Россияни қўллаб-қувватлаган.

Шу йилнинг 12 июнь куни Қирғизистон махсус хизматлари россиялик релокантлар (иш сабаблари ёки яхши имкониятларни излаш учун кўчиб ўтадиган одамлар)ни депортация қилиш мақсадида эмас, балки ички сиёсий вазият кескинлашгани сабабли ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича махсус операция ўтказгани хабар қилинган эди. Сиёсатшунос Марс Сариевнинг айтишича, охирги пайтларда улар Ҳиндистон ва Покистонга қарши кайфиятни кўтариш орқали республикадаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилишган. Натижада Покистон ва Ҳиндистон фуқароларига ҳужумлар бошланган. Шу боис муҳожирларга қарши рейдлар ўтказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?