Қирғизистон президенти лавозимига элликдан ортиқ номзодлар даъвогарлик қилмоқда
Қирғизистон президентлигига ҳужжат топшириш муддати якунланиб бораётган бир вақтда номзодлар сони 50 дан ошди. Бундай рақамлар республика марказий сайлов қўмитаси томонидан келтирилган, деб ёзади Спутник манбаси. Номзодлар орасида президент вазифасини бажарган Садир Жапаров ҳам бор. У шунинг учун ҳам давлат ва ҳукумат раҳбари ваколатларини ўзидан соқит қилди.
Ҳозирча Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитов президентлик, Артём Новиков эса бош вазирлик вазифасини вақтинча бажариб туради.
Номзодлар орасида, шунингдек, парламентнинг собиқ спикери Канат Исаев ҳам бор. У сайловларда иштирок этиш учун 4 ноябрь куни қонунчилик кенгаши раҳбари лавозимидан истеъфога чиққанди.
Президентлик учун кураш олиб борадиганлар орасида бошқа бир қатор маҳаллий машҳур сиёсатчилар ҳам бор. Жумладан, ўтган парламент сайловларида тўртинчи ўринни эгаллаган ва натижалари кейинроқ бекор қилинган «Бутун Кыргызстан» партияси етакчиси — Адахон Мадумаров давлат ҳам раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, сайловларда Мадумаровнинг партиядаги шериги ва ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳам қатнашади.
Номзодлардан яна бири — мамлакат Конституциявий палатасининг собиқ судьяси ва мухолифатдаги «Ислоҳотлар» партияси етакчиси Клара Сооронқуловадир. Октябрь ойи бошида бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг сиёсий бирлашмаси 1,5 фоиз овозга эга бўлганди.
Бундан ташқари, собиқ парламент аъзолари, фуқаролик фаоллари, ўқитувчилар, юристлар, пенсионерлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ўндан ортиқ вақтинча ишсизлар ҳам бор президентлик лавозими учун кечадиган ўзига хос мусобақада иштирок этади. Фақатгина бир киши, сиёсатшунос Бақит Бакетаев ҳужжатларни топширгандан сўнг, ўз ихтиёри билан сайлов пойгасидан чиқиб кетган.
Маълумот учун, Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Ўзбекистондаги МЧЖлар сони 470 мингтага яқинлашди
- Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
- Сенатда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Қурилиш материаллари уюшмаси қошида синов лабораторияси ташкил қилинади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг