Қирғизистон Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун ер ажратди
Узунлиги 454 км бўлиши мумкин бўлган темир йўли учун мамлакат ҳудудидан ажратилган ернинг умумий майдони 44,29 гектарни ташкил этмоқда.
Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун ер ажратилишини Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаровнинг тегишли қарори билан тасдиқлади.
Ҳужжат халқаро лойиҳани амалга ошириш учун Жалолободдаги ерларни ўзгартиришни назарда тутади. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги ва сув фонди ерлари “саноат, транспорт, алоқа, энергетика, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар” тоифасига ўтказилади.
Хусусан, лойиҳа доирасида жами 44,29 гектар ер ажратиш белгиланган бўлиб, мазкур ерларнинг 36,55 гектарини суғориладиган, 7,54 гектарини лалми ерлар ҳамда 0,2 гектарини ботқоқликдан иборат.
Жалолобод шаҳар ҳокимлигига ер-ҳисоб ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, хусусий мулк ерларини Қишлоқ хўжалиги ерлари давлат жамғармасидан тенг қийматли участкаларга айирбошлашни таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқлаш топширилди.
Бу темир йўли қурилиши учун тайёргарлик 2022 йилда бошланган бўлиб, асосий келишувлари ҳал қилинган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 5,1 млрд долларни ташкил этмоқда.
Июлда Шавкат Мирзиёев лойиҳани амалга ошириш бўйича битимни тасдиқлаган эди. Ҳужжат билан лойиҳани амалга оширувчи компаниянинг устав капиталига 255 млн доллар ажратиш топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг