Қидирувда бўлган 12 нафар ўзбекистонлик БААдан Ўзбекистонга қайтарилди
Жиноят содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, араб ҳамкасблари билан ўтказилган виртуал учрашувда жиноятчиларни аниқлаш ва топшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини фаоллаштириш ва ўтказишда икки томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган.
Шундан сўнг, турли жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинган ва кейинги ҳаракатларни белгилаш учун кузатув гуруҳи БААга келганда учрашиш таклиф этилган.
Учрашувнинг биринчи қисмида араб ва ўзбек томонлари ўзаро ҳамкорликда қидирувдаги шахслар ҳамда гумонланувчилар рўйхатини алмашган.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ходимлари қидирувда бўлган 12 нафар жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришган.
«Бу жиноятчилар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ жуда кўп миқдордаги фирибгарлик учун қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Америка Қўшма Штатларида қўлга олиниб, экстрадиция қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг