«Янги Ўзбекистон» массивларини қурилишида эътиборсизлик қилган тўққизта вилоят ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинди

Фото: president.uz
Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
2022 йилда 31 та «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш дастури бошланган эди.
Йиғилишда бу борадаги ишлар Андижон ва Хоразмда яхши кетаётгани таъкидланиб, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарёдаги массивларда ҳокимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бирорта уй фойдаланишга топширилмагани қаттиқ танқид қилинди.
«Янги Ўзбекистон» массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.
Умуман, 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг