Қасос олинди, «шаҳзода» мағлуб этилди… Магнус Карлсен тезкор шахматда яна бир бор тенгсиз!
Магнус Карлсен 2024 йилда Парижда ўтказилган «Speed Chess Chempionship 2024»да ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Chess.com» нашри хабар берди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, норвегиялик Магнус франциялик Алириза Фирузжани 23,5-7,5 ҳисобида мағлуб қилди. Карлсен тўрт соат ичида атиги бешта ўйинда мағлуб бўлган, 21 тасида ғалаба қозонган ва бештасида дуранг ўйнаган. Ушбу ғалаба турнир финалидаги энг катта ҳисобдаги ғалаба сифатида янги рекорд ҳисобланади.
Шахмат бўйича мутахассис Даниел Народитский Фирузжани «шаҳзода» деб атади, аммо Карлсен у ҳали ҳам ўйин қироли эканлигини кўрсатиб қўйганини қайд этди. Айтиш мумкинки, асли эронлик Алириза сўнгги ойларда ўзининг энг юқори даражасини кўрсатаётган ва уни ҳеч ким тўхта олмаётганди.
Ушбу турнирнинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, норвегиялик шахматчи ярим финалда Ханс Ниманнга қарши дона сурди. Бундан бир қанча вақт аввал икки шахматчи ўртасида келишмовчилик юзага келганди. Гап шундаки, Магнус АҚШлик спортчини ғирромлик билан унга қарши дона сурганини иддао қилган, кейинчалик ёпиқ суд ҳам бўлиб ўтганди.
Қайсидир маънода олинган қасос ҳақида Карлсен шундай деди: «Ниманн яхши ўйинчига айланди, лекин бизнинг даражаларимиз яқин бўлади, деб ўйлаш ҳақиқатга тўғри келмасди...».
Норвег ушбу турнир ғолиблигини қўлга киритгач 60 минг АҚШ долларидан кўпроқ ишлаб олди. Иккинчи ва учинчи ўринни олган спортчилар эса мос равишда 32 минг ва 30 минг АҚШ долларига эга чиққан. Ушбу турнирнинг 1/16 босқичида мағлуб бўлган Нодирбек Абдусатторов ҳам 1,3 минг АҚШ долларига эга чиққан.
Маълумот учун айтиш мумкинки, турнир арена кўринишида 5+2, 3+1, 1+1 форматида ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг