Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқувчилар поллари чириган спорт залида шуғулланишмоқда
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз туманидаги 58-мактаб ўқувчилари поллари чириган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Қашқадарё халқ таълими бошқармаси вазиятга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Ғилон қишлоғида жойлашган мактаб ҳозирда тегишли мутасаддилар иштирокида ўрганилмоқда. 2014 йилда мактаб учун 200 ўринли янги бино қурилган. 240 ўринга мўлжалланган 2 та ўқув биноси мукаммал таъмирланган, дейилади хабарда.
12х24 метрли мактаб гимназияси 2007 йилда қурилган. Мактабнинг тоғли ҳудудда жойлашганлиги ва ер ости сувлари ер юзасига яқин жойлашганлиги, бу эса намликнинг юқори бўлишига олиб келади, шунинг учун спорт зали тез бузилиб кетади.
2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига ушбу спорт зали полини янгилаш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда мактабни реконструкция қилиш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг