Қашқадарёда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтмоқда

Шаҳрисабз туман спорт мактабида Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг енгил атлетика йўналишидаги 1-минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларидан келган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақа Низомида белгиланган енгил атлетиканинг 7 та тури жумладан, узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, баландликка сакраш, найза улоқтириш, ядро итқитиш ҳамда 100/110 метрга ғовлар оша югуриш турларидан баҳслар ўтказилди.
Муросасиз кечган баҳсларда кучлилар аниқланиб, мусобақанинг вилоят босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган иштирокчилар ташкилий қўмитанинг диплом ва медаллари билан тақдирландилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг