Le Parisien: Луврни талон-торож қилишни чет эллик буюртма қилган бўлиши мумкин
«Le Parisien» газетаси хабарига кўра, Лувр музейини ўғирлаш амалиётининг ортида чет эллик буюртмачи турган бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, қўлга олинган икки нафар айбланувчи сўроқ давомида жиноий гуруҳлар томонидан берилган кўрсатмалар асосида ҳаракат қилганини тан олган. Улардан бири буюртмачилар орасида чет элда яшовчи шахс ҳам бўлганини айтган, аммо унинг исмини очиқламаган.
Айбланувчилардан яна бири Лувр музейига кирганини билмаганини билдирган. У ўз баёнотида гапирар экан, «мен шунчаки шиша пирамида ёнида жойлашган бир музейга кирганман, деб ўйладим», деган.
Маълумотларга кўра, гумондорлар орасида ижтимоий тармоқларда «Doudou Cross Bitume» тахаллуси билан машҳур бўлган, мотоциклда трюклар бажарувчи блогер ҳам бор. Терговчилар уни бевосита музей биносига кирган икки нафар шахсдан бири сифатида кўрмоқда.
Ҳозирги пайтда тўрт нафар гумондор ҳибсда сақланмоқда ва уларга расман айблов эълон қилинган. Айбланувчилардан иккови музейдаги витриналарни бузган, яна бири эса мотороллерда ойна остида уларни кутиб тургани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг