Қашқадарёда Қизил китобга киритилган ўсимликни кесиб ташлаган тадбиркор табиатга 1 млрд. сўмдан ортиқ зарар етказди

15:32 01 Январь 2024 Жамият
492 0

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида тадбиркорлик субъекти томонидан “Торқопчиғой” массиви ўрмон хўжалиги ҳудудида 2532 та тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилганлиги, илдиз қисмлари ковланиб, кесилганлиги аниқланди. 

Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 1 млрд. 253 минг сўм зарар етказилган.

Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер