Қашқадарёда қадимий олтин тангаларни сотаётган шахс ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Қашқадарё вилоятида қадимий олтин тангаларни сотишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Муборак туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.К. 1897-1901 йилларда Россия империясида чиқарилган, «Николай ИИ» ёзуви туширилган 10 дона қадимий олтин тангани фуқаро Ш.Ҳ.га 71 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ушбу олтин тангаларнинг умумий соф вазни 42,74 граммни ташкил этиб, улар қимматбаҳо олтин қотишмасидан тайёрланганлиги тасдиқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг