Қашқадарёда ўндан ортиқ боғча фойдаланишга топширилди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши шаҳридаги Батош маҳалласида жойлашган 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг биноси 1979 йилда қурилган бўлиб, сўнгги вақтларда ниҳоятда таъмирталаб аҳволга келиб қолган ва ўз фаолиятини тўхтатган эди.
2024 йилда тегишли инвестиция дастури асосида эски бино тўлиқ капитал реконструкция қилиниб, унинг ўрнида икки қаватли замонавий боғча биноси барпо этилди. 360 ўринга мўлжалланган бинода болажонларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, МТТ ходимларининг эса самарали иш фаолиятини олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
— Сўнгги икки йилда маҳалламизда жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди, — дейди Батош маҳалласида яшовчи Зубайда Алиқулова. — Янги мактаб, маҳалла гузари қуриб берилди, йўлларимиз янгиланди, ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларимиз бартараф этилди. Мана энди эски боғчамиз ўрнида замонавий мактабгача таълим муассасасининг қуриб берилиши биз учун яна бир қулайлик бўлди.

Шу куни Қарши шаҳрининг Нахшаб маҳалласида жойлашган 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 1969 йилда қурилган бўлиб, 180 нафар болани қабул қилиш имкониятига эга. 2022 йилда “Ташаббусли бюджет“ лойиҳаси доирасида 279 миллион сўм маблағ ажратилиб, боғчанинг канализация тизими янгиланган эди. 2023-2024-йиллар давомида эса маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бино замонавий талаблар асосида қайта жиҳозланди.
Умумий ҳисобда Қашқадарё вилоятида Янги йил байрами муносабати билан ўндан ошиқ давлат ва оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг