Қашқадарёда «Matiz» ва «Cobalt» тўқнашди

02:08 06 Декабрь 2021 Жамият
1479 0

Қашқадарёда «Matiz» ва «Cobalt» русумдаги автомобиллар ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Турон 24/7» ахборот хизмати хабар берди

Хусусан, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жорий йилнинг 4 декабрь куни «Шўрбозор-Чироқчи-Яккабоғ» автомобиль йўлининг Чинобод-Синнон қишлоқлари оралиғидаги қисмида автомобиллар тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, машиналар бошқарувида Косон туманида яшовчи фуқаролар бўлган. 

Воқеа оқибатида ҳеч ким жиддий зарар кўрмаган ҳамда ИИБ ва ЙҲХБ воқеа юзасидан расмий маълумот бермаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?