Қашқадарёда йирик экология форуми бўлиб ўтди
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади» шиори остида аёллар экофоруми бўлиб ўтди.
Форумда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 250 нафардан ортиқ экофаол хотин-қизлар, Ўзбекистон Экологик партиясининг «Ёш экологлар» қаноти ва «Экология ва саломатлик» аёллар клуби аъзолари, шунингдек, вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

— Форумнинг асосий мақсади аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат, — дейди Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши мутахассиси Сожида Аллаёрова. — Шу мақсадда тадбир дастуридан экологик маданиятни ошириш ва соғлом ҳаёт тарзини рағбатлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар ўрин олди.
Форум «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» шиори остидаги пиёда юриш марафони билан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида ўтказилган кўчат экиш акциясида қатнашдилар.

Шунингдек, форум доирасида «Табиат учун бирлашайлик» шиори остида веломарафон, волейбол, теннис, шахмат ва шашка мусобақалари, ёш рассомлар ижодий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Тадбир якунида меҳмонлар вилоятдаги диққатга сазовор тарихий масканлар билан танишдилар.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг