Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётган яширин цех фаолияти фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаролар Ғ.Ф. ва Х.Х. ўзларига тегишли нотурар биноларда яширин цехлар ташкил этган.
Қонунбузар фуқаролар ушбу яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган. Тезкор тадбир давомида улардан жами 157 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 250 кг чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг