Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, «Н.И.» МЧЖ раҳбари Ш.У. ва дўкон сотувчиси Ш.О. харидорга бир хил серия рақамли қалбаки акциз маркали 36 дона «Шаҳрисабз» номли алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу савдо дўконидан 557 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари аниқланиб, тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
«Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг