Қашқадарёда III Экология ва туризм халқаро қурултойи бошланди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар-соғломлаштириш оромгоҳида III Экология ва туризм халқаро қурултойи ўз ишини бошлади.
Бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу қурултойда бу йил ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ҳамда Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Миср, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва шу каби кўплаб хорижий давлатлардан жами 1000га яқин ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

Қурултой кун тартибидан бир қатор қизиқарли лойиҳалар ўрин олган. Жумладан, 10 август куни иштирокчилар «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг «Танҳоздарё» бўлимида бўлиб, ҳудуднинг гўзал табиати, қўриқхонанинг ҳайвонот ва наботот олами билан танишади. Қўриқхонанинг фаолияти, ходимларнинг иш жараёнлари ҳақидаги турли қизиқарли маълумотларга эга бўлади. Шунингдек, қурултой дастуридан турли танлов, тақдимот ва учрашувлар ҳамда миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар дастурлар ўрин олган.
Қурултой 9 августдан 11 август кунига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг