Қашқадарёда деҳқон бозорларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича янги тизим қилинади

Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятида деҳқон бозорларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга барча деҳқон бозорлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича топшириқ берди.
«Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қилаётган ислоҳотларимиз ўз самарасини бераяпти», деди Президент.
Биргина мисол, Қашқадарёдаги 34 та соғлиқни сақлаш муассасасида пуллик хизматни рақамлаштириш ҳисобига тушум 15 миллиард сўмга ошди.
Мутасаддиларга бир ойда коррупциявий ҳолатлар салмоғи катта бўлган таълим, бандлик, қурилиш соҳаларида, Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманида ушбу тажрибани оммалаштириш, вилоятни «коррупциядан ҳоли» қилиш бўйича тизимли ишлаш топширилди.
«Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда амалга оширишни режалаштирган ишларимиз кўлами кенг. Лекин бугунги шиддатли ўзгаришлар замони биздан янада кўпроқ изланишни тақозо этяпти.
Белни маҳкам боғлаб ишга киришсак, биз ололмайдиган марра, биз забт эта олмайдиган довоннинг ўзи йўқ.
Амир Темурдек буюк аждодимиздан жасорат, матонат, бағрикенглик каби фазилатларни мерос қилиб олган меҳнатсевар, самимий ва олийжаноб Қашқадарё аҳли билан олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз. Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади», деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.
Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фаолларнинг таклифлари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг