Қашқадарёда бир ҳафтада 5 давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Чироқчи туманининг «Додиқ» ва «Чилживут» қишлоқларида мос равишда 120 ва 90 нафар қамровга эга 21 ҳамда 20 давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда 50 нафарга яқин доимий иш ўринлари яратилиб, ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди. Умумий ҳисобда 5 млрд. сўмга яқин маблағлар эвазига тўлиқ таъмирдан чиқарилган боғчаларда барча шароитлар яратилган бўлиб, «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»даги оила фарзандлари имтиёзли равишда қабул қилинади.
Шаҳрисабз шаҳридаги 3-Давлат мактабгача таълим ташкилоти 2021 йилда Инвестиция дастури асосида 120 ўринга мўлжаллаб, янгидан қурилди. Ташкилотда 27 та янги иш ўрни яратилган. Ушбу ташкилотда ҳудуддаги кам таъминланган оила вакиллари, «Аёллар» ва «Темир дафтар»га киритилган оила фарзандларини қабул қилинишига катта эътибор қаратилмоқда.
Шаҳрисабз туманидаги «Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам янги 39-давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Янги фаолият бошлаган мактабгача таълим ташкилоти қуввати 120 ўринга мўлжалланган. Боғчада 4 та гуруҳ мавжуд бўлиб, унда ҳудуд аҳолисининг мактабгача таълим ёшидаги 130 нафар фарзандлари таълим тарбия олиб келмоқда. Шундан 7 нафари кам таъминланган оилалар фарзандлари сирасига киради. Ташкилот биноси 3 млрд 300 млн сўм Инвестиция дастури лойиҳаси асосида қурилган.
Китоб тумани «Ҳамид Олимжон» МФЙ 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиши билан ҳудуддаги яна 140 нафар бола мактабгача таълимга қамраладиган бўлди. Ташкилот Инвестиция дастури доирасида 3 086 688 769 сўм ҳисобига барпо этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг