Қашқадарёда аёллар кийимида юрган эркак қўлга олинди

12:08 17 Март 2026 Жамият
193 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятида қидирувга берилган 26 ёшли эркак қўлга тушмаслик учун аёллар кийимини кийиб юрган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи 26 ёшли Р.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан қидирув эълон қилинган.

У кўчада ҳаракатланиш вақтида ҳуқуқ-тартибот идораларидан, шунингдек, ўз танишларидан ҳам яширинишга уринган ҳолда ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимини кийиб юрган.

Бироқ мазкур шахснинг хатти-ҳаракатлари патруль-пост хизмати ходимларида шубҳа уйғотган. Текширув давомида унинг шахсига аниқлик киритилганида у қидирувда экани маълум бўлган.

Ҳозирда у қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?