Қаршида «Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Қарши давлат техника университетида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан «Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда маърузачилар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўналишида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, яқин йилларда қабул қилинган муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг асосий мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумот бердилар.
— Декабрь ойини ҳақли равишда ҳуқуқий тарғибот ойлиги дея оламиз, — дейди Омбудсманнинг вилоятдаги минтақавий вакили Лола Саодатова. — Чунки бу ойда инсон ҳуқуқларига доир қатор муҳим саналар бор. Хусусан, 8 декабрь — Конституция қабул қилинган кун, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни, 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни. «Омбудсман мактаби» лойиҳаси ҳам ушбу саналар муносабати билан корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳа доирасида шу каби маърифий учрашувлар вилоятнинг бир қатор олий таълим муассасаларида ҳам ташкил этилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг