Қаршида “American Makerspace Qarshi” инновацион маркази иш бошлади
Қарши шаҳрида ёш инноваторлар учун мўлжалланган замонавий технологик ва ижодий макон — “American Makerspace Qarshi” лойиҳаси иш бошлади.
Мазкур марказ фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика (STEAM) йўналишларини ягона муҳитда уйғунлаштириб, ёшларнинг технологик тафаккури, муҳандислик кўникмалари ҳамда ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Лойиҳа инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, замонавий билимларни ҳамкорлик асосида ўзлаштириш учун янги имкониятлар яратади.

Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари, соҳа мутахассислари иштирок этиб, ушбу лойиҳанинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритишди, марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг