Қарши давлат университетида касбий-ижодий имтиҳонлар давом этмоқда
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимиздаги 46 та олий таълим муассасаси қаторида Қарши давлат университетида ҳам 2022-2023 ўқув йили учун касбий-ижодий имтиҳонлар давом этмоқда.
Бу йил университетга «Спорт фаолияти: футбол, волейбол, енгил атлетика, кураш, дзюдо» ва «Дизайн: либос ва газламалар» йўналишлари бўйича 1200 нафардан зиёд абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, синовлар Қарши давлат университети марказий стадиони, спорт заллари ва санъатшунослик факультети биносида бўлиб ўтмоқда.
Имтиҳонлар адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун 24 соат узлуксиз ишлайдиган видеокузатув мосламалари ўрнатилган ва жараёнларни exams.live.qarshidu.uz.. ҳаволаси орқали реал вақт режимида онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди.
—Спортга қизиқишим ва иштиёқим баландлиги учун университетнинг енгил атлетика йўналишига ҳужжат топширган эдим, — дейди Сабина Солиева. — Ёшлигимдан енгил атлетика билан шуғулланиб келаётганим бугун имтиҳон жараёнида қўл келди. Юқори натижани қайд этдим. Насиб этса, тест синовларидан ҳам муваффақиятли ўтиб, университет талабаси бўлишни ният қилиб турибман.
Айтиш жоизки, касбий-ижодий имтиҳонлар абитуриентлар учун энг масъулиятли ва ҳал қилувчи палла ҳисобланади. Имтиҳонлар жорий йилнинг 10 августига қадар давоми этади ва бу давр оралиғида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида энг муносиб ўғил-қизлар саралаб олинади.
Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг