Қариялар нима учун кўпроқ велосипед ҳайдаши керак?

Архив фото
Япониялик олимлар кексалик ёшида велосипедда сайр қилиш ва ўлим хавфининг камайиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқот натижалари “Transportation Research Part F: Traffic Psychology and Behaviour” журналида чоп этилган.
Таҳлил 2013 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда кекса японларнинг саломатлиги ва жисмоний фаоллиги ҳақидаги маълумотларни қамраб олди. Маълум бўлишича, кузатувларнинг бошида мунтазам равишда велосипед ҳайдашни бошлаган иштирокчилар кейинги йилларда организм фаолиятидаги бузилишларга камроқ дуч келишган.
Саломатлик учун энг катта яхшиланиш велосипедда сайр қилишни мунтазам давом эттирган ёки буни кейинроқ бошлаганларда кузатилди. Айниқса, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган кекса ёшдаги одамлар орасида сезиларли самара қайд этилди.
Тадқиқот муаллифларининг хулосасига кўра, велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликни сақлаш ва кайфиятни яхшилашга ёрдам беради. Улар кекса ёшдаги аҳоли ўртасида велосипедда саёҳат қилиш хавфсизлиги ва жозибадорлигини ошириш мақсадида велосипедлар учун инфратузилмани ривожлантириш муҳимлигини таъкидлайдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг