Тошкентда маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали ўтказилди

Тошкентда XXI Анъанавий маданият ва миллий таомлар хайрия фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивал Ўзбекистонда истиқомат қилаётган халқларни бирлаштиради ва мамлакат аҳолисини дунё ошхонаси ва маданиятининг хилма-хиллиги билан таништиради. Анъанага айланган тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик хизмат кўрсатиш бошқармаси кўмагида ўтказилди. Жорий йилги фестивалда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 20 дан ортиқ дипломатик миссия вакиллари иштирок этди. Элчихона ходимлари ўз мамлакатларининг миллий таомлари ва экзотик ноз-неъматлари билан меҳмонларни сийлаб, ўз ошпазлик маҳоратларини намойиш этдилар.
Фестивал дўстлик ва ўзаро ҳурмат муҳитида бўлиб ўтди. Меҳмонлар нафақат ноёб таомлардан татиб кўриш, балки уларни тайёрлаш жараёнида шахсан иштирок этиш, турли халқларнинг маданий анъаналари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Концерт дастурига алоҳида эътибор қаратилди: томошабинлар миллий рақслар, мусиқа ва анъанавий либослар намойиши билан ёрқин чиқишларни кўрдилар, бу ҳақиқий байрам кайфиятини яратди. Таъкидлаш жоизки, таомлар савдоси ва ҳомийлик бадалларидан йиғилган барча маблағлар Ўзбекистон меҳрибонлик уйларига хайрия ташаббусининг бир қисми сифатида йўналтирилади.
Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариев ва Дипломатик хизмат кўрсатиш бошқармаси директори Ойбек Эгамбердиев сўзга чиқди.
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг