Қидирувда бўлган уч нафар ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди
Жиноят содир этган ва қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган Ш.М. қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.
Консулхона жабрланган фуқароларга Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишни тавсия этди.
Шунингдек, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланиб қидирувда бўлган яна икки нафар шахс — Х.Б. ва С.Х. ҳам Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг