ҚарДУ ректори «супер контракт»га тушган қизнинг шартнома пулини тўлаб берди

Фото: "Халқ сўзи"
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Ўрта қишлоғида яшовчи Ирода Қаршибоева Қарши давлат университетининг кимё-биология факультетига ҳужжат топширган эди. Аммо талабаликка қабул қилиш учун етарли балл тўплай олмади. «Супер контракт» учун 57 млн. 713 минг 490 сўмлик шартнома пулига оилани имкони етмасди. Лекин Иродада олийгоҳда ўқиш истаги ҳаммасидан устунлик қиларди.
Бир илинж — бу университет ректори Дилмурод Набиевга учрашиш, жуда ўқигиси келаётганини айтиш эди. Аммо ректор уни қабул қиладими? «Талаб шу, пулини тўласангиз, ўқийсиз», деса нима дейди? У шундай ўй-хаёллар билан ректорга учрашди.
«Қизим, орзуим ушалди, деяверинг...»
Ирода ректорнинг самимият билан айтган бу гапини тушида ёки ўнгида эшитганини фарқлай олмай қолди. Кўзларидан беихтиёр ёш оқди. Ректорга қандай миннатдорлик билдиришни билмасди. Фақат у «Наҳотки мен талаба бўлдим? Бу хабарни тезроқ онамга етказишим керак», дер эди.
Қарши давлат университети матбуот хизмати маълумотига кўра, Ирода Қаршибоева шу йил 23 ноябрь куни университетнинг кимё-биология факультети 1-босқичида ўқишни бошлади. «Супер-контракт» суммаси ОТМ бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди.
Эътиборлиси, жорий ўқув йилида университетнинг бюджетдан ташқари маблағи ҳисобидан «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да қайд этилган оилаларнинг 50 нафар фарзандига контракт пуллари тўлаб берилди.
Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг