«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

Фото: ФВВ
«Қамчиқ» довонида DAF русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 15 апрель куни соат 22:41 да содир бўлган. «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк машинасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, зудлик билан айтилган манзилга «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж етиб борган. Соат 22:53 да ёнғин қуршаб олинган ва 23:13 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. «Қамчиқ» довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг